11.08.2023 21:24
3854
Теглар
Клопп трансфер учун 100 млн евро тўласа, футболдан кетиши ҳақида: «Нотўғри гапирганимни тушундим, футбол ўзгарди»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп 2016 йил «МЮ» Поль Погба трансферини амалга оширганида билдирган фикрлари хато бўлганини тан олди.

Ўшанда Клопп ҳеч қачон «Ливерпул»га 100 миллионга футболчи сотиб олмаслиги, шундай бўлган тақдирда, футболдан кетишини маълум қилганди. «Ливерпуль» бугун «Брайтон»дан Мойсес Кайседони 110 миллион фунтга сотиб олиши маълум бўлгач, журналистлар унга 5 йил аввалги гапини эслатишди.

«5 йил ичида кўп нарса ўзгарди. Бу менга ёқадими? Йўқ, албатта. Ўша гапларим хато бўлганини англадимми? Ҳа. Шунақаси бўлиб туради. Биз имконқадар яхши жамоа шакллантиришимиз керак. Бу кимгадир ёқади, кимгадир эса йўқ. Асосийси биз оптимал таркибни йиғишга интиляпмиз.

Биз қайсидир футболчини кўрсатиб, уни дарҳол олиб кела олмаймиз. Қайсидир эшик ёпилса, бошқа бири очилади. Шу пайтда кимдир менинг 5 йил аввалги сўзларимни эсламоқчи бўлса, майли, бемалол. Нотўғри фикрда бўлганимни тушуниб турибман», - дейди Клопп.

Аввалроқ, «Ливерпул» 21 ёшли эквадорлик футболчи трансфери бўйича 110 млн фунт маблағ эвазига «Брайтон» билан келишувга эришгани, бу ўтиш инглиз футболида рекорд трансферга айланиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар