12.08.2023 02:09
5318
Теглар
АПЛ. «Манчестер Сити» Ҳоланднинг дубли эвазига мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

«Бёрнли» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги баҳс билан Англия Премьер-лигаси 2023/24 йилги мавсумига старт берилди.

Устоз ва шогирд тўқнашувида Компани қўл остида қуйи лигадан АПЛга чиққан «Бёрнли» Гвардиола қўл остидаги амалдаги чемпион «Сити»ни қабул қилиб, йирик мағлубиятга учради – 0:3. Ҳоланднинг дубли ва Родрининг голи меҳмонларга дастлабки 3 очкони тақдим этди.

АПЛ. 1-тур
Бернли – Манчестер Сити 0:3
Голлар:
0:1 – 4 Ҳоланд, 0:2 – 36 Ҳоланд, 0:3 – 75 Родри.
Бёрнли – Траффорд, Робертс, О`Ши, Байер (Бенсон, 74), Ад-Дахил, Витиньо, Колиошо (Бруун Ларсен, 61), Редмонд, Браунхилл, Каллен, Берге, Амдуни (Зарури, 61), Фостер.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке (Лапорт, 79), Аканджи, Льюис (Гвардиол, 79), де Брюйне (Ковачич, 23), Бернарду Силва, Родри, Фоден, Ҳоланд (Палмер, 80), Альварес.
Четлатиш: Зарури, 90+3 (Б)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар