10.08.2023 17:17
901
Теглар
«Вест Ҳэм» Альваресни «Аякс»дан 40 миллион еврога харид қилди

Мексика миллий жамоаси аъзоси Эдсон Альварес «Вест Ҳэм» футболчисига айланди.

Лондон клуби 25 ёшли яримҳимоячи трансферини эълон қилди. Клуб ва футболчи ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди. 

«Вест Ҳэм» Альварес учун «Аякс» клубига бонуслар билан ҳисоблаганда 40 миллион евро тўлайди.

Маълумот учун, Эдсон 2019 йилдан буён Амстердам клубида тўп суриб келаётган эди. У Мексика миллий жамоасида 69 ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар