10.08.2023 19:18
3977
Теглар
Кейн «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтишни истамаяпти – Sky Sports

«Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейннинг «Бавария»га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, Лондон ва Мюнхен клуби англиялик 30 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича 100 миллион евродан кўпроқ нархга келишувга эришган бўлса-да, Кейн Германияга кўчиб ўтишга ҳали розилик бермаган.

Қайд этилишича, Кейн «Тоттенҳэм»да қолишни истамоқда. Шундай бўлган тақдирда Ҳарри 2024 йилнинг ёзида эркин агентга айланиб, жамоани текинга тарк этади.

Аввалроқ, Кейн немис клубига трансфер масаласини ҳал қилиш учун АПЛ стартига қадар муҳлат бергани, акс ҳолда «Тоттенҳэм»да қолишини маълум қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар