10.08.2023 17:16
1218
«Фенербаҳче» Фред трансфери бўйича «МЮ»га расмий таклиф жўнатди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Фред фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, «Фенербаҳче» клуби бразилиялик футболчи трансфери бўйича «МЮ»га расмий таклиф билан чиққан. Турк клуби Фред учун 15 миллион евро тўлашга рози.

Аввалроқ, «МЮ» Фред бўйича «Фулҳэм» ва «Галатасарой»нинг 10-15 млн евролик таклифини қабул қилмаган эди. 

Манчестерликлар устози Фред билан хайрлашишга тайёр. У жамоанинг мавсум олди йиғинида қатнашмади. Клуб бразилиялик ўйинчи ўрнига «Фиорентина» яримҳимоячиси Софьян Амрабатга қизиқмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар