09.08.2023 12:40
499
Лопетеги АПЛ старти арафасида «Вулверҳэмптон»дан истеъфога чиқди

Англия Премьер-лигаси старти арафасида «Вулверҳэмптон» клуби бош мураббийсиз қолди.

Клуб расмий сайти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфога чиққанини эълон қилди. «Вулверҳэмптон» ва испаниялик мутахассис ўртасидаги келишув ўзаро бекор қилинган. Лопетеги билан бирга мураббийлар штаби ҳам истеъфо берган.

Қайд этилишича, мураббий ва клуб раҳбариятининг трансферлар бўйича келишмовчилиги келишувнинг бекор қилинишига сабаб бўлган.

Лопетеги 2022 йилнинг ноябрь ойидан буён «Вулверҳэмптон»ни бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида «бўрилар» ўтган мавсум 19-ўриндан 13-ўринга кўтарилиб, АПЛдаги ўрнини сақлаб қолганди. 

Маълумот учун, АПЛ янги мавсуми 11 август куни старт олади. «Вулверҳэмптон» 1-тур доирасида 14 август куни «МЮ» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар