09.08.2023 17:44
7958
«Бунёдкор» 27,5 миллиард, «Пахтакор» 25,2 миллиард сўм зарар кўрган. 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2022 йилда энг кўп фойда ва зарар кўрган давлат компаниялари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари қаторида иккита футбол клуби ҳам бор. Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби 27,5 миллиард сўм, «Пахтакор» футбол клуби эса 25,2 миллиард сўм зарар билан йилни ёпган.

Қайд этиш жоиз, «Бунёдкор» кетма-кет иккинчи йил, «Пахтакор» эса 3 йилдан буён йилни катта зарар билан якунламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг ушбу икки клуби 2021 йилнинг энг кўп зарар кўрган 20та корхонаси рўйхатидан ҳам жой олганди. Унга кўра, «Бунёдкор» 2021 йилни 27 миллиард сўм зарар билан ёпган бўлса, «Пахтакор» 2021 йилда 30,3 миллиард сўм зарар кўргани маълум қилинганди. 

«Шерлар» 2020 йилнинг ҳам энг кўп зарар кўрган корхоналари рўйхатидан жой олиб, камомад 82,7 миллиард сўмни ташкил этганди. 

Маълумот учун, «Пахтакор» 2022 йил Ўзбекистон чемпионига айланган бўлса, «Бунёдкор» ўз тарихидаги энг ёмон натижа – 9-ўринни эгаллаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар