14.07.2023 20:18
258
Теглар
Польша миллий жамоаси собиқ аъзоси «Пахтакор» билан шартнома имзолади

Польша миллий жамоаси собиқ аъзоси «Пахтакор» билан шартнома имзолади

Польша миллий жамоаси собиқ аъзоси Михал Кухарчик «Пахтакор» футболчисига айланди.

Клуб хабарига кўра, польшалик яримҳимоячи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган. 32 ёшли футболчи фаолиятининг асосий қисмини Польша клубларида ўтказган. 9 мавсум «Легия», сўнгги 3 мавсумда «Погон» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг «Урал» клубида ўйнаган. Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Польша миллий терма жамоасида 8 учрашувда 1 тўп киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар