13.07.2023 17:59
231
Теглар
Жеррард Ҳендерсонни «Ал-Иттифоқ»га чақирди. Жордан бугун Клопп билан гаплашмоқчи

Жеррард Ҳендерсонни «Ал-Иттифоқ»га чақирди. Жордан бугун Клопп билан гаплашмоқчи

«Ливерпуль» сардори Жордан Ҳендерсон янги мавсумни Саудия Арабистонида бошлаши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Ал-Иттифоқ» бош мураббийи Стивен Жеррард собиқ жамоадошини ўз клубида кўрмоқчи. 33 ёшли Ҳендерсон ҳам Даммам клуби раҳбарияти таклифини қабул қилиш ҳақида ўйламоқда. 

Жордан бугун Юрген Клопп билан учрашиб, «Ливерпуль»ни тарк этиш масаласида гаплашиб кўрмоқчи. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар