14.07.2023 03:31
249
Теглар
Расман: «Милан» Пулишич трансферини эълон қилди

Расман: «Милан» Пулишич трансферини эълон қилди

«Челси» яримҳимоячиси Кристиан Пулишич фаолиятини Италияда давом эттиради. 

«Милан» клуби Кристиан Пулишич трансферини эълон қилди. Томонлар 2027 йилга қадар шартнома имзолади. Келишув автоматик тарзда яна бир йилга узайтирилиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, америкалик футболчининг ўзи ҳам фақат «россонерлар» сафига ўтишни истагани, трансфер келишуви 20 миллион евродан ошиши маълум қилинганди.

Пулишич АПЛ якунланган мавсумида 24 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Аввалроқ, «Челси»дан Рубен Лофтус-Чик «Милан»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар