13.07.2023 17:01
270
Теглар
ОФК ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи қуръа ташлаш вақтини эълон қилди

ОФК ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи қуръа ташлаш вақтини эълон қилди

Осиё Футбол Конфедерацияси 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг қўшма саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтларини маълум қилди. 

Унга кўра, 1 ва 2-саралаш босқичининг қуръаси 27 июль куни Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади: 

1-босқич қуръаси — соат 11:00
 2-босқич қуръаси — соат 13:00

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралашидаги иштирокини 2-босқичдан бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар