13.07.2023 16:01
224
Теглар
Мане Тухелнинг режаларидан ўрин олмаган. «Бавария» футболчи билан хайрлашишга тайёр

Мане Тухелнинг режаларидан ўрин олмаган. «Бавария» футболчи билан хайрлашишга тайёр

«Бавария» клуби ёзги трансфер ойнасида Садио Мане билан хайрлашишга қарор қилди.

Kicker нашри журналисти Георг Хольцнер хабарига кўра, клуб бош мураббийи Томас Тухель Садио Мане янги мавсумда унинг режаларидан ўрин олмаганини клуб раҳбарияти ва футболчининг агентига маълум қилган. Клуб сенегаллик футболчи билан хайрлашишга тайёр.

Мюнхен клуби Мане бўйича таклифларни кўриб чиқишни бошлаган. 31 ёшли ҳужумчи «Бавария»да йиллик 20 млн евро маош олади. У ўтган мавсум Бундеслигадаги 25 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар