13.07.2023 23:59
227
Теглар
Ҳендерсон «Ал-Иттифоқ» билан келишувга эришди

Ҳендерсон «Ал-Иттифоқ» билан келишувга эришди

«Ливерпуль» клуби жамоа сардори Жордан Ҳендерсон билан текинга хайрлашмоқчи эмас.

Инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, англиялик футболчи Юрген Клопп билан гаплашгач, у араб клубига ўтиш учун розилик берган. Аммо Мерсисайд клуби Ҳендерсон учун «Ал-Иттифоқ»дан 10 миллион евро сўрамоқда.

Ҳозирда Ҳендо «Ал-Иттифоқ» билан келишувга эришган, энди клублар ўзаро келишувга келиши лозим.

Аввалроқ, Жеррард Ҳендерсонни Даммам клубига чақиргани, Жорданнинг маоши ҳозиргидан 4 баравар ошиши ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар