13.07.2023 19:46
232
Теглар
Араухо – «Барса»нинг 2017 йилдан кейинги энг омадли хариди, Коутиньо – энг омадсиз трансфер

Араухо – «Барса»нинг 2017 йилдан кейинги энг омадли хариди, Коутиньо – энг омадсиз трансфер

ESPN «Барселона»нинг 2017 йилдан кейинги энг омадли ва омадсиз трансферлари рўйхатини тузди.

Рейтинг футболчи учун сарфланган маблағ, унинг ўйинлари ва ютуқларидан келиб чиқиб тузилди. 

Энг омадсиз трансферлар рўйхатини Филиппе Коутиньо (160 млн евро, 2018 йил) бошқарган. Миралем Пьянич (60 млн евро, 2020 йил), Матеус Фернандес (7 млн евро, 2020 йил), Кевин-Принс Боатенг (2019 йил) ва Жейсон Мурильо ижараси (2019 йил) энг омадсиз ўтишлар бешлигидан жой олган. 

«Барса»нинг омадли трансферлар бешлиги қуйидагича:
1. Рональд Араухо – 1,7 млн евро, 2018 йил;
2. Педри – 5-25 млн евро, 2020 йил;
3. Андреас Кристенсен – эркин агент, 2022 йил;
4. Френки де Йонг – 86 млн евро, 2019 йил;
5. Роберт Левандовски – 45 млн евро, 2022 йил. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар