13.07.2023 02:36
231
Теглар
УЕФА Евро-2032 мезбонлиги учун Туркия ва Италия аризасини бирлаштирмоқчи

УЕФА Евро-2032 мезбонлиги учун Туркия ва Италия аризасини бирлаштирмоқчи

Евро-2032 баҳслари Италия ва Туркия майдонларида ўтказилиши мумкин.

La Repubblica хабарига кўра, УЕФА 2032 йилги Европа чемпионатини ўтказиш учун ариза топширган Туркия ва Италиянинг аризасини бирлаштирмоқчи. Шундай бўлган тақдирда, икки мамлакат ҳам мезбонлик учун 6тадан стадионни тақдим этиши мумкин. Турнирнинг очилиши Истанбулда, финал эса Римда ўтказилади. 

Қайд этилишича, ҳозиргача мезбонлик учун бошқа давъогар йўқлиги боис, ушбу «cценарий»нинг амалга ошиш эҳтимоли юқори. 

Маълумот учун, Евро-2024 баҳслари Германия майдонларида бўлиб ўтади. 2028 йилги турнирни ўтказиш учун эса Буюк Британия ҳамда Ирландиянинг бирлашган аризаси асосий даъвогар саналади.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар