13.07.2023 03:29
244
Теглар
Месси миллий жамоадаги фаолиятини қачон якунлаши ҳақида: «Ёшимни инобатга олганда бунга кўп қолмади»

Месси миллий жамоадаги фаолиятини қачон якунлаши ҳақида: «Ёшимни инобатга олганда бунга кўп қолмади»

Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионель Месси яқин орада халқаро фаолиятини якунлашини маълум қилди.

«Миллий жамоадаги фаолиятимни қачон якунлайман? Очиғини айтсам, ҳали аниқ билмайман. Сўнгги йилларда кўп нарсага эришдим, энди футболдан завқланиш қолди. Миллий жамоадан кетиш фурсати қачон келиши фақат Худога аён.

Бу тез орада рўй беришига ишончим комил. Ёшимни ҳам инобатга олганда бунга кўп қолмади. Ҳозирча барчаси ажойиб кечмоқда. Биз қийин синовларни енгиб ўтдик. Жаҳон чемпионати ва Америка кубогига эга чиқдик. Энди эса бу ютуқдан роҳатланиш керак», - дейди 36 ёшли Месси TV Publica’га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар