«Интер» Ҳанданович жамоани тарк этаётганини эълон қилди
«Интер» Ҳанданович жамоани тарк этаётганини эълон қилди
Самир Ҳанданович «Интер»даги 11 йиллик фаолиятидан кейин жамоани тарк этмоқда.
Милан клуби жамоа тарихидаги энг яхши голкиперлардан бири бўлган 38 ёшли словениялик дарвозабон билан хайрлашаётганини эълон қилди.
Самир «нерадзуррилар» сафида 455 ўйинда майдонга тушиб, жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказган 10 футболчидан бири саналади. У 166 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган, шунингдек, А Серияда энг кўп – 32 марта пенальти қайтарган дарвозабон саналади.
Эркин агентга айланган дарвозабон фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳозирча номаълум.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар