ФИФА «Ан-Наср»га трансфер тақиқи қўйди
ФИФА «Ан-Наср»га трансфер тақиқи қўйди
ФИФА Нигерия миллий жамоаси форварди Аҳмад Муса олдидаги қарздорлик сабабли «Ан-Наср»га трансфер тақиқи қўйган.
CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг ёзишича, ФИФА Ар-Риёд клубининг «Лестер» ва ЦСКА собиқ ўйинчиси Аҳмад Муса олдидаги қарздорлик ҳолатини бартараф этмагунга қадар трансферларни расмийлаштиришга рухсат бермайди.
Саудия клуби сафида 2018-21 йиллар давомида тўп сурган Мусага шартномадаги бандга кўра, 460 минг евро бонус сифатида тўланиши лозим бўлган. CAS бу масалада нигериялик 30 ёшли футболчининг фойдасига қарор чиқарган бўлса-да, тўлов ҳануз амалга оширилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду сардорлигидаги «Ан-Наср» ёзда «Интер»дан Марцело Брозовични трансфер қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар