12.07.2023 14:59
246
Теглар
«Бавария» Кейн учун 90 миллион евро таклиф қилади

«Бавария» Кейн учун 90 миллион евро таклиф қилади

«Бавария» клуби Ҳарри Кейнни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Goal хабарига кўра, мюнхенликлар англиялик 29 ёшли форвард учун учинчи таклифни тайёрламоқда. Бу сафар «Бавария» «Тоттенҳэм»га 90 миллион евро таклиф этмоқчи.

Аввалроқ, Лондон клуби немисларнинг 80 миллион евролик трансфер таклифини қабул қилмаганди. Ҳужумчига «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар