12.07.2023 00:00
235
Теглар
Бруно Гимараэс: «Ман Сити»ни кўргани кўзим йўқ»

Бруно Гимараэс: «Ман Сити»ни кўргани кўзим йўқ»

«Ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, «Манчестер Сити» Англиядаги барча жамоалардан бир поғона юқорида. Уларга қарши ўйинларимиз — энг ёмони. Уларни кўргани кўзим йўқ. Гўёки биз болалармиз, улар эса профессионаллардек туюлади. Бу даҳшатли.

Уларда 15 футболчи ўйнаётгандек, бизда эса 7. Уларга қараб: «Вау, кўк кийимдаги йигитлар жуда кўп», дейсиз. Бу ақлга сиғмайди. Ва уларнинг барчаси жуда яхши.
Майдонга тушасиз ва улар дарҳол гол уришади... Бу жуда қийин», — деди «Ньюкасл» яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар