10.07.2023 22:11
241
Теглар
«Тоттенҳэм» Кейн бўйича 80 млн евролик таклифни қабул қилмайди – Фабрицио Романо

«Тоттенҳэм» Кейн бўйича 80 млн евролик таклифни қабул қилмайди – Фабрицио Романо

«Тоттенҳэм» клуби раҳбарияти Ҳарри Кейн трансфери бўйича «Бавария» таклифини қабул қилмайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, жамоа голеадори учун таклиф қилинган 80 млн евро нарх Лондон клубини қониқтирмайди. Шунга қарамай, немис клуби Кейн бўйича келишувга эришилишига умид қилмоқда. Сабаби, клуб президенти Даниэль Леви Ҳаррини АПЛ клубларига сотмоқчи эмас, Англиядан ташқаридаги асосий харидор эса «Бавария» бўлиб турибди.

Аввалроқ, «Тоттенҳэм» 70 млн евролик таклифни рад этгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар