11.07.2023 02:59
239
Теглар
Шомуродов Моуриньо режаларидан ўрин олмаган

Шомуродов Моуриньо режаларидан ўрин олмаган

Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродовнинг янги мавсумни қайси клубда бошлаши ҳозирча номаълум.

28 ёшли ҳужумчи А Серия билан хайрлашган «Специя»ни тарк этиб, ўзи ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган «Рома»га ижарадан расман қайтган бўлса-да, унинг Рим клубида қолиши сўроқ остида. 

Гап шундаки, Жозе Моуриньо «инстаграм»даги саҳифасида янги мавсум олдидан сурат жойлаб, таркибдаги номларни кўрсатган. 22 футболчининг номи келтирилган рўйхатда Шомуродов йўқ. Элдорнинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар