10.07.2023 21:41
232
Теглар
«Манчестер Юнайтед» Магуайр учун 58 млн евро сўрамоқда

«Манчестер Юнайтед» Магуайр учун 58 млн евро сўрамоқда

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида жамоа ҳимоячиси Ҳарри Магуайр бўйича таклифларни кўриб чиқмоқда. 

Manchester Evening News хабарига кўра, инглиз клуби 30 ёшли марказий ҳимоячиси учун 58 миллион евро нарх белгилаган. Клуб 2019 йил англиялик футболчини «Лестер»дан 87 млн еврога сотиб олганди.

Аввалроқ, Магуайрга «Тоттенҳэм» ва «Вест Ҳэм» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Футболчининг ўзи жамоада қолишни истамоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар