10.07.2023 03:54
241
Теглар
«Ювентус» Конференциялар лигасидан четлатилади

«Ювентус» Конференциялар лигасидан четлатилади

«Ювентус» клуби ўтган йиллар давомидаги молиявий қинғирликлар сабабли янги мавсумда еврокубокларда иштирок этмайди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Турин клуби еврокубоклардан бир йилга четлатилиши ҳақида тез орада УЕФАдан хабарнома олади. Италия клуби Конференциялар лигасида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда ҳам УЕФАнинг қарори бўйича спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда айбланиб, А Серияда 10 очкодан маҳрум этилгач, клуб 7-ўринни эгаллаб Конференциялар лигасида иштирок этиши лозим эди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар