09.07.2023 21:24
233
Теглар
Икарди «ПСЖ»дан «Галатасарой»га ўтмоқда. Трансфер қиймати – 10 млн евро

Икарди «ПСЖ»дан «Галатасарой»га ўтмоқда. Трансфер қиймати – 10 млн евро

«ПСЖ» ва «Галатасарой» Мауро Икарди трансфери бўйича битимга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Истанбул клуби аргентиналик ҳужумчини тўлақонли сотиб олиш масаласи бўйича Париж клуби билан келишувга эришган. Трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади. Икардининг ўзи турк клуби билан янги шартнома шартларини келишиб олган. 

Икарди ўтган мавсум «ПСЖ»дан «Галатасарой»га ижарага берилган ва у 24 ўйинда 22та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилганди. Мауро 2020 йил Париж клубига «Интер»дан 50+8 млн еврога ўтган эди. 
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар