09.07.2023 17:14
236
Теглар
«Бавария» Кейн учун 70 миллион фунт таклиф қилади

«Бавария» Кейн учун 70 миллион фунт таклиф қилади

«Бавария» клуби «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн трансфери бўйича янги таклиф тайёрлади.

Daily Mail хабарига кўра, Мюнхен клуби лондонликлар голеадори учун 70 миллион фунт (82 млн евро) таклиф қилади. Аввалроқ, «Тоттенҳэм» немисларнинг 70 млн евролик таклифини рад этгани ҳақида хабар қилинганди.

Клуб президенти Даниэль Леви Кейнни унга қизиқиш билдираётган «МЮ» эмас, АПЛдан ташқаридаги клубга сотишни ўйламоқда. Ҳаррининг ўзи ҳам Томас Тухель қўл остида «Бавария»да тўп суришга қарши эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар