09.07.2023 02:39
245
Теглар
Тен Ҳаг: «Де Хеани «МЮ» тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида эслашади»

Тен Ҳаг: «Де Хеани «МЮ» тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида эслашади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа дарвозабони Давид де Хеанинг клубни тарк этиши бўйича фикрини билдирди.

«Манчестер Юнайтед»дек клубда 12 йил давомида 545та ўйинда майдонга тушиш – ажойиб натижа, айниқса ўйинларда диққат марказида бўладиган дарвозабон учун. 

Мухлислар ва жамоадошлари томонидан 4 маротаба «йил ўйинчиси» совринига эга чиқиш унинг даражасини кўрсатиб турибди. Де Хеани ҳар доим «МЮ» тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири сифатида эслашади.

Шахсан мен ўтган мавсумдаги 25та қуруқ ўйин ва жамоавий ўйиндаги хизматлари учун ундан миннатдорман. Бутун жамоа ва клубдаги ходимлар унга фаолиятининг кейинги босқичида энг яхши тилакларни билдириб қолишади», - дея тен Ҳагнинг сўзларини келтирган Goal.com. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар