09.07.2023 03:30
244
Теглар
«ПСЖ»да Бенземанинг «Реал»ни тарк этиши Мбаппенинг қарорига таъсир қилди деб ҳисоблашмоқда

«ПСЖ»да Бенземанинг «Реал»ни тарк этиши Мбаппенинг қарорига таъсир қилди деб ҳисоблашмоқда

Карим Бенземанинг шартномаси якунига етмай, «Реал»ни тарк этишга қарор қилгани Килиан Мбаппега таъсир қилган, деб ҳисоблашмоқда Париж клубида.

Marca хабарига кўра, Бензема Саудия Арабистонига кўчиб ўтишидан аввал «ПСЖ» раҳбарияти ва Килиан Мбаппе ўртасидаги музокаралар ижобий давом этаётган, ҳаттоки франциялик ҳужумчининг Қатар инвестицион лойиҳаларида ҳам иштироки муҳокама қилинган. Бензема Мадридни тарк этганидан кейин эса Мбаппе билан музокараларда вазият кескин ўзгарган. Килианнинг келишувни узайтирмаслиги ва жамоани 2024 йилда эркин агент сифатида тарк этиши ҳақидаги хати раҳбариятни жунбушга келтирган. 

Шунга қарамай, «ПСЖ» ҳали ҳам Мбаппедан таклифга жавоб кутмоқда. Рад жавоби берилган тақдирда клуб ўз етакчисини 2024 йилда текинга қўйиб юбормаслик учун, дарҳол трансферга қўяди.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар