08.07.2023 15:50
240
Теглар
Мбаппега «ПСЖ» президентининг ультиматуми таъсир қилмади (ESPN)

Мбаппега «ПСЖ» президентининг ультиматуми таъсир қилмади (ESPN) 

Президент Носир Ал Хилайфий ҳужумчининг жамоани тарк этиш ниятидан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб, ундан кейинги 2 ҳафта ичида келажаги борасида бир қарорга келишини талаб қилганди. 

24 ёшли француз клуб раҳбарининг гапларидан ҳайратга тушгани йўқ, чўчимаяпти ҳам. У ҳали ҳам шартномани узайтириш ниятида эмас. 

Мбаппе «Реал»дан бошқа вариант йўқ ҳисоблайди. Айни вақтда мадридликлар футболчининг ўзи ёки «ПСЖ» биринчи ҳаракатни амалга оширишини кутмоқда. Ҳозирча клублар ўртасида музокаралар бўлмаган, бироқ испан клуби ҳужумчи билан маълум вақтдан бери алоқада.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар