08.07.2023 19:15
227
Теглар
«Боруссия» Санчони ижарага олиш бўйича таклиф тайёрламоқда

«Боруссия» Санчони ижарага олиш бўйича таклиф тайёрламоқда

«Манчестер Юнайтед» вингери Жейдон Санчо «Боруссия»га қайтиши мумкин.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Дортмунд клуби англиялик 23 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича таклиф тайёрламоқда. Тен Ҳаг Жейдонни ижарага беришга қарши эмас.

Санчонинг ўзи эса «МЮ»да қолишни истамоқда. Футболчининг юқори маоши бу ўтишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Санчо АПЛ якунланган мавсумида 26 ўйинда 6та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар