08.07.2023 20:45
239
Теглар
«Барса» Роке трансфери учун келишилганидан кўпроқ тўлайди

«Барса» Роке трансфери учун келишилганидан кўпроқ тўлайди

«Барселона» Витор Роке трансфери учун «Атлетико Паранаэнсе» клубига аввал келишилганидан кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди. 

Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар бразилиялик 18 ёшли ҳужумчи учун 30 млн евро кафолатланган нарх ва яна бонус сифатида 31 млн евро тўлайди. Аввалги келишувда бонус миқдори 10 млнни ташкил қилганди. Клуб жами тўловни 4 йил давомида амалга оширади. Футболчи 2024 йилнинг январь ойида клуб сафига қўшилади.

Роке «Барса» билан «6+1» кўринишида шартнома имзолаб, йиллик 3,5 млн евро маош олади. Витор жорий мавсум клубида жами 28 ўйинда 12та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар