06.07.2023 03:42
241
Теглар
«ПСЖ» президенти: «Мбаппе 2 ҳафта ичида бир қарорга келиши шарт. Шартномани узайтиришни истамаса, эшик очиқ!»

«ПСЖ» президенти: «Мбаппе 2 ҳафта ичида бир қарорга келиши шарт. Шартномани узайтиришни истамаса, эшик очиқ!»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи Килиан Мбаппега якуний тўхтамга келиш учун икки ҳафта муҳлат берди.

«Килиан тезроқ бир қарорга келиши шарт. Бир ҳафта, 10 кун, узоғи билан икки ҳафта ичида. Агар у шартномани узайтиришни истамаса, эшик очиқ. Бу нафақат унга, бошқаларга ҳам тааллуқли гап. Ҳеч ким клубдан устун бўла олмайди. Ҳаттоки мен ҳам.  

Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси клубини текинга тарк этишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бунақаси бўлмаган. Унинг «ПСЖ»дан эркин агент сифатида кетмоқчи эканлигини эшитиб, шокка тушдим. Гўёки бу Килиан эмасди. У бунгача жамоани текинга тарк этмаслиги ҳақида оммага маълум қилганди. Энди эса фикри ўзгаргандек гапирмоқда», - дейди Носир Ал-Хелайфи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар