05.07.2023 22:46
255
Теглар
Маунт: «Катта совринларга қандай эга чиқишни биламан»

Маунт: «Катта совринларга қандай эга чиқишни биламан» 

Мэйсон Маунт «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатида дастлабки таассуротлари ҳақида гапирди.

«Футболчи сифатида улғайган жамоангни тарк этиш осон эмас, аммо «Манчестер Юнайтед» карьерамнинг янги босқичида мен учун янги чақирувга айланди. «Юнайтед»га қарши ўйнаганман ва бу жамоа қанчалик кучли эканини биламан. Бу клубнинг бир қисмига айланишни сабрсизлик билан кутяпман ва ишонаманки, биз совринларни ютиш учун курашамиз.

Эрик тен Ҳаг қўл остида «МЮ» қай даража ўсганини барча кўрди. Ўз олдимга жиддий мақсадларни қўйганман. Катта совринларга қандай эга чиқишни биламан. «МЮ» билан ҳам буни такрорламоқчиман», - дейди Маунт.

Эслатиб ўтамиз, Мэйсон Маунт 2021 йил «Челси» билан ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган эди. «Сити»га қарши финалда (1:0) у Ҳаверцнинг голига ҳаммуаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар