04.07.2023 23:49
277
Теглар
Ҳожимат Эркинов «Пахтакор»га қайтди

Ҳожимат Эркинов «Пахтакор»га қайтди

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ҳожимат Эркинов фаолиятини яна Суперлигада давом эттиради.

«Пахтакор» клуби жамоа тарбияланувчиси саналмиш 22 ёшли футболчининг ижара асосида қайтганини эълон қилди. Москванинг «Торпедо» клуби Эркиновни Тошкент жамоасига бир йиллик ижарага берган.

Ҳожимат «шерлар» сафида Суперлигада жами 37 ўйинда 6 гол, ОЧЛда эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. У якунланган мавсумда РПЛдаги 20 ўйинда битта ассистга муаллифлик қилганди.

«Мени тарбиялаган қадрдон жамоам «Пахтакор»га қайтганимдан хурсандман. Суперлиганинг 2-даврасида чемпионлик анъанасини давом эттиришда ёрдам беришни хоҳлайман», - дейди футболчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар