04.07.2023 23:37
221
Теглар
«Барселона» Иньиго Мартинес билан шартнома имзолади

«Барселона» Иньиго Мартинес билан шартнома имзолади

Испания миллий жамоаси аъзоси Иньиго Мартинес «Барселона» футболчисига айланди.

«Атлетик» Бильбао ва «Реал Сосьедад» собиқ ўйинчиси Каталония клуби билан шартнома имзолаган. У бугун, 4 июль куни янги жамоасида фотосессияда қатнашди. Клуб тез орада трансфер ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. 

32 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда «Атлетик» сафида Ла Лигада 15 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар