01.01.1970 06:00
2249
Теглар
Фарғона вилояти ҳокими «Бешиктош» клубида бўлди

Фарғона вилоят ҳокими, «Нефтчи» клуби раиси Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Истанбулда «Бешиктош» клуби меҳмони бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация Туркиядаги сафар давомида «Бешиктош» клуби стадионида ҳам бўлиб, клуб бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашган.

«Бешиктош» клуби раҳбарларидан Кадир Қилич билан ўтказилган мулоқотда Фарғона вилоятида спортнинг жамоавий турлари, хусусан, футболни ривожлантиришда, ёш истеъдодли футболчиларни аниқлаш ва тайёрлашда «Бешиктош» клуби билан кенг ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.

«Вилоятимиз вакиллари шунингдек, «Бешиктош» клуби тарихи музейи ҳамда «Tüpraş» ўйингоҳи билан ҳам танишдилар», - дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар